Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Зоҳид Дусанов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 12 февралдаги ПҚ-3525-сонли қарорига кўра, мазкур агентликка Азиз Абдуллаев раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Агентлик раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига Нозим Бердиев, ўринбосар лавозимига эса Алишер Темиров тайинланди.
Азиз Абдуллаев шу вақтгача «Дори воситалар, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази» ДУК директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг июлида «Ўзфармсаноат» концерни тугатилиб, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилганди.
Изоҳ (0)