Қозоғистоннинг Павлодар вилояти полициячилари вилоят марказига бир неча ўн километр қолганида бузилган автобуснинг йўловчиларига ёрдам кўрсатди, деб хабар берди «24.kz».
Автобус салонида Россияга йўл олган 55 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Вилоят ички ишлар департаментининг маълум қилишича, полициячилар йўловчиларни қишлоқ мактабига етказиб қўйиш бўйича барча зарурий чораларни кўрган. У ерда йўловчилар исиниб олган ва қоринларини тўйғизган.
Шундан сўнг, Ўзбекистон фуқаролари ўз йўлини бошқа автобусда давом эттирган. Россия чегарасига етиб олган йўловчиларни белгиланган манзил томон русларнинг автобуси олиб кетган.
Элсатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойи охирида ҳам айнан Павлодар вилоятида 58 нафар Ўзбекистон фуқароси ўтирган автобус қутқариб олингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)