Музликларнинг эриши натижасида Янги Ер архипелагида янги орол юзага келди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Жанубий Вилкицкий музлигидаги орол "Канопус-В", Landsat-7/8 ва Sentinel-1/2 йўлдошларидан олинган суратларни ўрганиш чоғида аниқланган.
Мониторинг маълумотларига кўра, орол ўтган йилнинг декабрь ойида музликнинг чекиниши натижасида юзага келган. Оролнинг ўлчамлари 410 га 780 метрни ташкил қилади.
Таъкидланишича, бундай оролларнинг ҳосил бўлиши Янги Ер музликларининг эриш жараёни тезлашаётганидан дарак беради.
Изоҳ (0)