АҚШ президентининг ўғли кичик Дональд Трамп ўз Twitter’ида рафиқаси Ванесса ва номаълум кукун билан боғлиқ ҳодисани изоҳлади, деб ёзади «РБК».
«Хайрият, бугун эрталаб юз берган жуда даҳшатли вазиятдан кейин Ванесса ва фарзандларим хавфсизликда ва соғ-саломат», — деб ёзди у.
Кичик Трамп: «Баъзи одамлар ўзларининг қарши нигоҳларини бундай хунук тарзда ифодалашни афзал кўришлари чинакамига ёқимсиздир», — дея қўшимча қилди.
Бундан ташқари, Америка президентининг ўғли рафиқаси ва оиласига қаратилган «қатъий хатти-ҳаракатлари ва ишониб бўлмас ёрдам сўзлари» учун махсус хизматлар ходимлари, полициячилар ва ўт ўчирувчиларга миннатдорлик билдирди.
Аввалроқ АҚШ президентининг ўғли Кичик Дональд Жон Трампнинг рафиқаси ичида оқ кукун бўлган конвертни очиб, касалхонага тушиб қолгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)