Американинг Southwest Airlines авиакомпанияси самолёти бортида ёнғин юз берди, деб ёзади «ТАСС». У 12 февраль, душанба куни Лос-Анжелес халқаро аэропортида учиб кетиш буйруғини кутаётган эди.
Йўловчилар ва экипаж аъзоларидан ҳеч бири жабр кўрмаган, деб маълум қилди ҳаво бандаргоҳи матбуот хизмати.
Унинг ахборотига кўра, бунда гап 2123 Лос-Анжелес—Сан-Хосе рейси ҳақида бормоқда. «Захира қувват блокида келиб чиққанлиги тахмин этилаётган ёнғин туфайли, экипаж эвакуацияни амалга оширишга қарор қилди. Бортда 139 йўловчи ва беш экипаж аъзоси бўлган. Баъзи аҳамиятсиз жароҳатлар билан қутулдик, ҳеч кимни касалхонага олиб боришга тўғри келмади», — деб ёзди аэропорт матбуот хизмати.
Айни пайтда ёнғин бартараф этилган. Жон Уэйн номидаги аэропорт ўз ишини одатий режимда қайта тиклади.
Изоҳ (0)