Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги вазирликларига бўлинди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
2016 йил декабридан қишлоқ ва сув хўжалиги вазири сифатида ишлаб келган Зойир Мирзаев бу мансабни тарк этди. У бош вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолди.
Нашрнинг ҳукуматдаги манбаларига кўра, қишлоқ хўжалиги вазири этиб Баҳодир Юсупов тайинланди. Бунга қадар у Ўзбекистон фермерлар кенгаши раиси сифатида ишлаб келаётган эди.
Сув хўжалиги вазири этиб Шавкат Ҳамроев тайинланди. Бунга қадар у қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)