Наманган вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи-диспетчерлик хизматининг «1050» қисқа рақамига Наманган шаҳри, 1-кичик туманда яшовчи Дилшод Охунов қўнғироқ қилиб, хонадон эшиги қулфланиб, икки ёшли қизи ичкарида қолиб кетганини маълум қилди ва ёрдам сўради. Бу ҳақда «Дарё»га бошқарма ахборот-таҳлил хизмати хабар берди.
Ташвишли қўнғироқдан 7 дақиқа ўтиб бошқарма бўйича масъул навбатчи подполковник Улуғбек Бобожонов бошчилигида 4 нафар қутқарувчи айтилган манзилга етиб борди.
Воқеа жойида чиндан ҳам калит уй ичида қолиб, эшик қулфлангани маълум бўлди.
Тезкор ҳаракатлар натижасида хонадон эшиги очиб берилди ва Дилафрўз соғ-саломат ота-онасига топширилди.
Изоҳ (0)