Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-тадбирлар давомида валютафуруш шахс ноқонуний фаолияти давомида такроран қўлга олинди, деб хабар беради Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати.
«1988 йилда туғилган Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида яшовчи фуқаро Бахрулбек Маърупов 1992 йилда туғилган Шамшод Файзиевга ҳар бир АҚШ долларини 8220 сўмдан ҳисоблаб, 8700 АҚШ долларини 76 миллион 500 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олиниб, ушбу пуллар далилий ашё сифатида олиб қўйилди», — дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан ҳужжатлар рамийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиниши учун прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментига юборилди.
Изоҳ (0)