Наманганда солиқ қонунчилигидаги янгиликларни жамоатчиликка етказишда ОАВ билан ҳамкорлик масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
— Давлат раҳбари ташаббуси билан жорий йилда солиққа тортишни соддалаштириш, солиқ юкини камайтириш орқали ишлаб чиқариш ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, — дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Анвар Сатторов. — 2018 йилда корхона ва ташкилотлар зиммасидаги солиқ юкининг камайиши натижасида биргина Наманган вилоятида қарийб 100 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ корхоналар ихтиёрида қолиши кутилмоқда.
Анжуманда солиқ қонунчилигидаги янгиликларни жамоатчиликка етказишда фаол иштирок этган ОАВ вакилларига вилоят давлат солиқ бошқармасининг ташаккурномаси топширилди.
Изоҳ (0)