Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан «Бектемир» ЙПХ масканида Spark русумли автомашина тўхтатилиб, унинг ҳайдовчиси ва йўловчилари текширилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Текширув давомида йўловчи, 1979 йилда туғилган Алишер Саидовнинг ёнидан оғирлиги 6,59 грамм бўлган марихуана топилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)