Қибрай туманидаги Дўрмон маданият саройида озодликка чиқарилган ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан муддатини ўтаб қайтган диний экстремистик ва террористик оқимларга дахлдор бўлган Қибрай, Бўстонлиқ, Тошкент туманлари, Чирчиқ шаҳрида яшовчи шахслар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, вилоят бандлик бош бошқармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлимлари ва Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши вакиллари иштирок этди.
Тадбирда ташкилотчилар томонидан афв этилган ва жазо муддатини ўтаб қайтган шахсларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан бир қатор вазифалар белгилаб олинди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан саломатлигидан шикоят қилган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шунингдек, фуқаролик паспортини йўқотганларга уни қайта олишга кўмаклашиш ва бошқа масалаларни тизимли равишда ҳал қилиш бўйича фикр алмашилди.
Изоҳ (0)