Сеулда Жанубий Корея маданият, спорт ва туризм вазирлиги томонидан спорт соҳасида фаолият олиб бораётган вазирлар иштирокида конференция бўлиб ўтди.
Пхёнчхан қишки Олимпиадасининг очилиш маросимида иштирок этган МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов Сеулдаги конференцияга ташриф буюрди, деб ёзди ташкилот матбуот хизмати. «Жамиятда спорт қадриятларини ривожлантириш» мавзусида ўтган конференцияда допингларсиз тоза рақобат, ғирромликларга чек қўйиш каби мавзуларда фикр алмашилган.
Жанубий Корея маданият, спор ва туризм вазири До Жонг Ван конференцияни кириш сўзи билан очиб берган. Йиғилиш сўнгида вазир МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашган. Шунингдек, Ўзбекистон вакили Бутунжаҳон антидопинг агентлиги — WADA президенти Крей Риди билан ўзаро фикр алмашган.
Суҳбат давомида Крейг Риди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор WADA томонидан катта қувонч билан қарши олинганини айтган. Шундан келиб чиқиб, Крейг Риди Умид Аҳмаджоновнинг Ўзбекистонга таклифини бажонудил қабул қилди.
Изоҳ (0)