Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё Чемпионатини бронза медаллари билан якунлади.
Хитой Тайпейи мезбонлик қилган қитъа биринчилигида ўзбекистонлик футзалчилар Япониядан енгилиб (2:4), ярим финалда асосий фаворит — Эроннинг йўлидан чиқиб қолди. 3-ўрин учун кечган баҳсда эса Ўзбекистон термаси Ироқ билан 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади ва пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди.
Совринларни қўлга киритиш борасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиёнинг учинчи вакили ҳисобланади. Бунга қадар жамоа финалда 4 марта ўйнаган ва барчасида имкониятни бой берган (2001, 2006, 2010, 2016). Шунингдек, 4 марта бронза медалларига эга чиққан (2005, 2007, 2014, 2018).
Осиё Чемпионати 3-ўрин учун ўйин 11 февраль, якшанба
Ироқ — Ўзбекистон 4:4 (пен — 1:2)
Голлар: Даврон Чориев, 3 (0:1). Заид Али, 14 (1:1). Волид Холид, 20 (2:1). Салим Файсал, 22 (3:1). Артур Юнусов, 25 (3:2). Илҳом Ҳамроев, 27 (3:3). Ҳасан Даҳил, 34 (4:3). Артур Юнусов, 39 (4:4).Осиё Чемпионатининг финалида эса қитъанинг икки энг кучли термалари ўзаро тўқнаш келди ва унда форсларнинг қўли баланд келди. Эронлик футзалчилар учун бу 12-Осиё чемпионлиги бўлди.
Япония эса қитъа чемпиони бўлиш бахтига 3 бор эришган. Финалларда эса 6 марта мағлуб бўлган.
Финал
Изоҳ (0)