Новосибирскда тожикистонлик 37 ёшли Умар Самиев 17 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда EADaily хабар берди.
Узоқ Шарқ округ суди Самиев ИШИДга аъзо бўлгани ва Новосибирскда терактлар уюштиришни режалаштирганини қайд этди.
Самиев Россияга 2013 йилда кўчиб келган ва оиласи билан шаҳар четидаги квартирада ижарада яшаган. Қурилишда меҳнат қилгани, ишдан кейин эса бомба яратиш устида ишлагани билдирилмоқда.
У ФХХ ходимлари томонидан 2016 йил августида ИШИДга алоқадорлиги аниқланганидан сўнг қўлга олинди. Бунгача масофадан бошқариладиган портловчи қурилмалар тайёрлаш, ҳатто синов портлаши ўтказишга ҳам улгурганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)