АҚШ президенти Дональд Трамп 8 февраль, пайшанба куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан телефон орқали КХДР ядро муаммоси ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Оқ Уй баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
«Президент Трамп ва бош вазир Моди Корея яриморолини ядровий қуролсизлантиришга эришиш йўналишидаги кейинги чораларни муҳокама қилди», — дейилади баёнотда.
«Ҳар иккала етакчи Ҳиндистон — Тинч океани минтақасининг гуллаб-яшнашини таъминлаш ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида бундан кейин ҳам биргаликда ишлашга келишиб олди. Улар Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ўз мажбуриятларини тасдиқлади», — таъкидлайди Оқ Уй.
Изоҳ (0)