Руминия олий суди мамлакатнинг собиқ молия вазири Дариус Валковни 8 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Аксилкоррупциявий прокуратура мансабдорни 2015 йили компанияси очиқ савдоларда ютиб чиқишида нуфузидан фойдаланишни сўраган бизнесмендан пора тама қилишда айблаганди. Валков бунинг эвазига контракт қийматининг 20 фоизини талаб қилди ва пулларни ўзлаштириб юборди.
Прокурорлар ундан 3 та тилла ёмби, қиймати 1 миллион еврога тенг 172 та картинани мусодара қилди ва ҳисоб рақамларини музлатиб қўйди.
Маълумот учун, Валков ҳозирда давлат котиби ва бош вазир Виорика Денчиленинг етакчи маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатади.
Изоҳ (0)