Таиландлик Жиравут Понгпҳан лотереядан 42 миллион бат ютиб олганидан сўнг ўз уйида ўлик ҳолда топилди, деб хабар беради The Mirror.
Эркакнинг жасади ёнида хат бўлиб, унда марҳум ўз жонига қасд қилгани учун оила аъзоларидан кечирим сўраган.
Бунга қадар Понгпҳан қариндошлари ва дўстларини ютуқни нишонлаш учун уйига таклиф қилган эди. Кейинг куни у лотерея чиптасини йўқотиб қўйганини пайқади. Чиптасиз пулларни олиб бўлмасди.
Қайд этилишича, эркак чуқур депрессияга тушиб қолган ва ҳатто ишга ҳам бормай қўйган.
Лотерея чиптаси қаерга йўқолгани ҳақида хабарда маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)