БМТнинг бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Испания расмийларини болаларга буқалар жанги ва коррида мактабларига боришни ман этишга чақирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Халқаро ташкилотни коррида 18 ёшгача бўлган болаларга ўтказиши мумкин бўлган салбий таъсир ташвишга солмоқда.
«Буқа жангларининг болаларга зарарли таъсир кўрсатишига йўл қўймаслик учун 18 ёшгача бўлганларга бундай жангларда иштирок этиш, коррида томошабинлари қаторида бўлишни ман этиш тавсия қилинади», — дейилади қўмита хулосасида.
Изоҳ (0)