Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри мэри Албек Ибраимов жамоат транспортида юришдан уялмаслигини маълум қилди, деб ёзади K-News.
Ибраимовнинг таъкидлашича, жамоат транспорти қандай ишлашини аниқлаш учун шанба ва якшанба кунлари автобусда юради.
«Икки йилдан бери мэр лавозимида фаолият юритмоқдаман. Жамоат транспорти қандай ишлаётганини билиш учун мунтазам равишда ушбу турдаги транспорт хизматидан фойдаланаман. Автобусга неча киши чиққани ва ундан неча киши имтиёз асосида фойдаланганини санаган пайтларим ҳам бўлган», — деди шаҳар мэри.
Изоҳ (0)