8 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев МХХнинг собиқ мулозимини «сотқин» деб атади. Президент шу вақтгача кимларни «сотқин» деб атади?
2. Россиядаги муҳожирлар 12 йилда Ўзбекистонга қанча пул ўтказди? Агар 2013 йилги суръат сақланиб қолганида, умумий маблағ кўрсаткичи янада юқори бўларди, албатта.
3. Ўзбекистонда товарларни божсиз олиб киришнинг янги меъёрлари белгиланди. Масалан, Қозоғистон чегарасидан энди 1000 долларлик эмас, фақат 300 долларлик маҳсулот олиб ўтиш мумкин.
4. 15 кишигача йўловчи сиғимига эга автотранспорт воситаларига Қамчиқ довонидан ўтишга рухсат берилади. Бу Ўзбекистон Президентининг «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилган.
5. Тошкент шаҳрида 50 минг сўмлик пулларни қалбакилаштириш билан шуғулланиб келган гуруҳ қўлга олинди. Улар томонидан 100 дона қалбаки пул тайёрлангани айтилмоқда, унинг 3,6 миллион сўмлик қисми муомалага кириб кетган.
6. Риштон туман ҳокими ҳунарманднинг ўз ҳисобидан бозорда қурган кутубхонасини буздирмоқчи. Туман раҳбари «бошқа ердан жой олиб бераман, кредит ҳам бераман», деб айтган.
7. Қишки Олимпиада мезбони Пхёнчханда Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади. Спорт ўйинларининг очилиш маросими 9 февраль куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)