• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида дори-дармон ишлаб чиқарадиган яширин цех очган шахс қўлга олинди

    Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида ижарада яшаётган йигит хонадон эгасининг уйни бўшатиб беринг, деган илтижоларига парво ҳам қилмади. Шунда хонадон соҳибаси яхши гапга кўнмаган ижарачини чиқариб юбориш учун Мажбурий ижро бюроси ходимларидан ёрдам сўради, деб хабар берди ЎзА.

    Фото: «I-трезв»

    Фото: «I-трезв»

    Мажбурий ижро бюроси ходимлари мазкур хонадоннинг эшигини тақиллатган, бироқ у очилавермагач, бюро ходимлари уни бузишга мажбур бўлган. Эшик очилиб, хонадонга қадам қўйганлар бу ер одам яшайдиган уй эмас, гўёки, кичик фармацевтика корхонаси эканлигини кўрган.

    «Яширин цех» устидан чиққан ходимлар бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаментининг Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўлимига хабар қилди. Хонадонда 18 турдаги қўлбола усулда тайёрланган капсулалар, уларни қадоқлаш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар, бўш ампулалар, этикеткалар борлиги аниқланди.

    Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб бориш жараёнида сохта тадбиркорлик билан шуғулланиб келган Баҳриддин исмли шахс дориларни қўлбола усулда тайёрлаб, уларни сотиш билан шуғулланиб келгани аён бўлди.

    Ашёвий далил сифатида олинган дорилар суд-кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, одам мушакларини ривожлантириш учун ишлатиладиган турли хил моддалар бирикмаларидан ташкил топган. Ўз навбатида, дори ишлаб чиқариш бўйича рухсатномага, билим ва тажриба, зарур шароитга эга бўлмаган одам томонидан «яратилган» бу дорилар истеъмолга мутлақо яроқсиз бўлиб, инсон саломатлигига жиддий путур етказиши ҳам турган гап. Олмазор тумани давлат санитария-эпидемиология назорат маркази хулосасида ҳам бу баён этилган.

    Суриштирув-тергов жараёни давом этаётган пайтда сохта тадбиркор яна бир «тадбир»ни амалга оширишга, яъни қалбаки дориларни хаспўлашга уриниб кўрди. Шу ниятда «500 доллар берай, ишимни ёпиб юборинг» деявериб суриштирувчини ҳоли-жонига қўймади. Суриштирувчининг хизмат хонасига келган «тадбиркор» стол устида турган ёндафтарча ичига «хамир учидан патир» деб 100 доллар солиб қўйган. У суриштирувчига қараб «дориларимни қайтариб, ишни ёпсангиз, қолганини келтираман», дейишни ҳам унутмаган.

    Хонага ўрнатилган видеоёзув мосламасига қайд этилаётган бу ҳолат мавжуд ашёвий далилга яна бир далилни қўшиб қўйди.

    «Судланувчига қўйилган барча айблар экспертиза хулосаси, кўздан кечириш, олиб қўйиш ва муҳрлаш баённомаси, хатланган дори воситалари далолатномаси, тадбир жараёни ёзиб олинган видео лавҳа ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа ҳужжатлар билан исботланди. Унга жазо тайинлашда жиноятнинг оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи барча ҳолатлари ҳисобга олинди. Судланувчига икки йил муддатга дори воситалари билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда уч йилдан ортиқроқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди», — деди Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман суди судьяси Мусо Юсупов.

    08.02.2018, 19:53   Изоҳ (0)   24245
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи: 2017 йилда жиноят содир этиб қидирувда юрган шахслардан 1066 нафари қўлга олинди

    08.02.2018, 19:36

    Хайрия акцияси. Оққонга чалинган Ҳосилбек яхшилар кўмаги билан тузалиб кетиши мумкин

    08.02.2018, 18:46

    Андижоннинг Пахтаобод туманида қониқарсиз ишлаётган 8 нафар раҳбар шифокор ишдан олинди

    08.02.2018, 18:33

    Россиядаги муҳожирлар 12 йилда Ўзбекистонга қанча пул ўтказди?

    08.02.2018, 18:11

    Қирғизистон иқтисодиёт вазири: Бизнинг тижорат банкларимиз Ўзбекистон банклари билан ҳамкорлик қилишга тайёр

    08.02.2018, 17:28

    Президент шу вақтгача кимларни «сотқин» деб атади?

    08.02.2018, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Хоҳ Россия билан, хоҳ Россиясиз” Эрон АҚШ қўлловидаги Зангизор коридорига қарши чиқишини маълум қилди

    Дунё | 10 август, 12:15

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 10 август, 11:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Манчестер Сити” “Палермо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳусанов бир тайм ўйнади (видео)

    Спорт | 10 август, 11:44

    Ўзбекистонда умрага юборувчилар бўйича “Сирли мижоз” яширин назорат тадбирлари ўтказилади

    Ўзбекистон | 10 август, 11:20

    Муҳаммад Салоҳ “фаластинлик Пеле” ўлими тафсилотларини айтмагани учун UEFАни танқид қилди

    Дунё | 10 август, 10:44

    Болгарияда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди 

    Ўзбекистон | 10 август, 09:31

    Ўзбекистонда малакасини оширмоқчи бўлганларга “касб ваучери” берилади

    Ўзбекистон | 10 август, 08:52

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.