Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди, деб ёзади Norma.
Унга мувофиқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг марказий аппарати ходимлари сони босқичма-босқич: 2018 йил 10 февралдан — 79 нафаргача, 2019 йил 1 январдан — 107 нафаргача кўпайтирилади.
Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри Туризмни ривожлантириш департаментлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тасарруфига ўтказилди.
Қўмитага ўз ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан журналистлар, блогерлар ва суратга олиш гуруҳларини хорижга ва Ўзбекистон ҳудудларига Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақида репортажлар, видеороликлар тайёрлаш, Қўмита делегациялари ва туризм компаниялари иштирок этадиган кўргазма, музокара ва бошқа шундай тадбирларни ёритиш учун юбориш ҳуқуқи берилди.
Изоҳ (0)