Тошкент шаҳрида февраль ойининг биринчи ҳафтасида 200 дан ошиқ муқим яшаш жойи бўлмаган шахсга тиббий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Об-ҳаво кескин совиб кетганлиги сабабли ИИББ патруль-пост хизмати бригадаси шахсий таркиби кўчаларда тунаб қолаётган шундай шахсларни тиббий муассасаларга етказмоқда.
Уларга бу ерда биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, иссиқ овқат ва ётоқ берилмоқда.
Бу йўналишдаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)