Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туман марказларига хизмат автомобиллари топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бунга бағишланган маросимда Адлия вазири Р.Давлетов, Президентнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси раиси Х.Ҳалимов ва бошқалар аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Давлат хизматлари агентлигининг шаҳар ва туман марказлари автомашиналар билан таъминланиши давлат хизматлари кўрсатиш сифатини оширади, унинг тезкорлиги ва очиқлигини таъминлайди.
Олис ва чекка ҳудудларда яшайдиган фуқаролар ҳам давлат хизматларидан фойдаланишига кенг имконият яратади.
Изоҳ (0)