• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Volvo Group’даги ўзбек йигити: келажак электромобиллар ва ишидан завқ оладиган ёшларники

    Volvo компаниясида молиявий назорат бўлими мутахассиси лавозимида фаолият кўрсатувчи Шерзод Жалилов асли самарқандлик, деб ёзади «Халқ сўзи». У Самарқанддаги 1-физика-математика лицейида таҳсил олган. Лицейни тамомлагач, Тошкент Молия институтининг молия-иқтисод факультетида бакалавр даражасини, Польшадаги Вроцлав университетида эса магистрлик даражасини олган. У ўша ерда ўқиб юрганида ўз резюмесини хориж компаниясига жўнатишга қарор қилган ва Volvo Group компаниясига ишга жойлашган.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    «Дунёни ўзгартиришга ҳисса қўшиш истагида менга ушбу имкониятни тақдим этадиган компанияни излай бошладим. Volvo Group — айни пайтда автосаноат тараққиётида янги даврни бошлаб берган электромобиллар ишлаб чиқариш борасида иш олиб бораётган кам сонли компаниялардан бири. Айнан мана шу нарса мени Вроцлав университетида таҳсил олаётган пайтимдаёқ ўз резюмемни жўнатишга ундади», — дейди Жалилов.

    Унинг айтишича, компаниядаги битта бўш ўринга 100 дан ортиқ номзод даъвогарлик қилган.

    «Энг мураккаб ва ҳал қилувчи босқич бу суҳбат эди. Суҳбатда ишга қабул қилувчиларни ҳайрон қолдириш, ўзингни табиий тутган ҳолда бошқача фикрлай олишингни кўрсатиш даркор эди», — дейди у.

    У ҳозирда молиявий назорат бўлими мутахассиси ҳамда Volvo Production System’да фасилититатор сифатида фаолият олиб бормоқда.

    «Асосий вазифам молиявий ҳисоботларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш, етказиб берилган маҳсулот учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш, Бельгия ва Швеция билан ўзаро молиявий масалаларни ҳал қилиш. Иккинчи лавозимимда эса статистик маълумотлар орқали ишлаб чиқариш жараёни устидан мониторинг ва назорат олиб бораман», — дейди Шерзод Жалилов.

    Унинг айтишича, иш куни 8 соат бўлиб, бунинг ичига танаффус ва шведларнинг анъанавий «фика» одати ҳам киради.

    «Фика» — бу шведларга хос маданий хусусият бўлиб, ҳамма қилаётган ишини бир озга тўхтатади ва қаҳва ичади. «Фика» пайтида иш ҳақида гапириш мумкин эмас. Бу одамларга миясига дам бериш ва янги куч билан ишлашда давом этишига ёрдам беради», — дейди Жалилов.

    Шерзоднинг сўзларига кўра, Вроцлав гўзал ва шинам шаҳар. Шаҳар Иккинчи жаҳон урушига қадар Германияга қарашли бўлгани учун шаҳарда немис архитектурасига тез-тез дуч келиш мумкин.

    «Мени бу ердаги аҳолининг китоб ўқишга қизиқиши ҳайратга солади. Паркларда, трамвай, автобусларда қўлида китоб тутган одамларни тез-тез учратиш мумкин. Технологиялар асрида бу жудаям ноёб ҳодиса ҳисобланади», — дейди у.

    У тез орада жаҳоннинг етакчи компаниялари ёнилғи билан юрадиган автомобиллар ишлаб чиқаришдан воз кечишига ишонади. Шу боис Ўзбекистон ҳам бугундан электромобилларни жорий этиш учун шароит яратиш ҳақида ўйлаши керак. Ишни, масалан, электрда қувватланадиган автобуслар юрадиган кичик тажрибавий электр-шаҳарлар яратишдан бошлаш мумкин.

    Унинг фикрича, маҳсулотлар сифатини ошириш ва янги ғоялар яратиш қобилиятини ривожлантириш учун Ўзбекистондаги компанияларда ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш бўлимларини ташкил этиш лозим. Бу ходимларнинг билимини оширишга ва уларни доимо изланишга ундар экан. У ишлаётган компанияда Volvo Group University ана шундай фаолият билан шуғулланади.

    Бундан ташқари, унинг айтишича, ўзбек компаниялари жаҳоннинг етакчи университетларидаги илмий лабораториялар билан алоқа ўрнатса бу ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини оширишга, юзага келган муаммоларни ечишда илмий ёндашувдан фойдаланишга хизмат қилади.

    Шунингдек, «раҳбар ва мутахассис ходим орасидаги лавозимий масофани қисқартириш керак. Мутахассислар — бу етказиб берувчилар, мижозлар, маҳсулот билан бевосита мулоқотда бўладиган кишилар. Шундай экан, раҳбарият ва мутахассис ўртасида очиқ мулоқот бўлгандагина муаммонинг асл сабабини аниқлаш, унга ҳар томондан разм солиш ва ҳамкорликда қарор қабул қилиш мумкин бўлади», — дейди Жалилов.

    У бугунги ёшлар ҳақида қуйидагича фикр билдирди:

    «Менимча, бугунги ёшлар дуч келаётган асосий муаммо мавҳумлик, ўзига ишонмаслик, ўзлари машғул бўлган ишга нисбатан меҳрнинг йўқлигидир. Иш роҳат эмас, мажбурият бўлар экан, инсон мақсадини йўқотади, оқим бўйлаб сузувчи қайиққа айланади».

    Шу сабабли у ёшларга нафақат завқ бағишлайдиган, балки уларни эртанги кун янада яхши бўлишига илҳомлантирадиган иш топишларини тилади.

    «Ўзбекистонга қайтиб ўз юртингизда фаолият юритиш режангиз борми» деган саволимизга Шерзод Жалилов «Албатта», деб жавоб қайтарди.

    У Ўзбекистонга қайтгач, Volvo’да орттирган тажрибасини, корпоратив бошқарув усулларини Ватандаги корхоналарда қўллашни ният қилганини билдирди.

    Унинг ишонишича, хорижнинг илғор тажрибаларини қўллаш орқали маҳаллий компаниялар янги ғоялар яратади ва ривожланишнинг янги босқичига кўтарилади.

    Суҳбатдош Дилшодбек Асқаров, «Sputnik» таҳририяти.

    08.02.2018, 09:12   Изоҳ (0)   10685
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суд Москвада Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш ҳақидаги референдумни бекор қилди

    08.02.2018, 09:04

    Тошкент шаҳрида 50 минг сўмлик пулларни қалбакилаштириш билан шуғулланиб келган гуруҳ қўлга олинди

    08.02.2018, 08:20

    Тошкент шаҳрида ҳафта давомида 200 дан ошиқ бошпанасиз шахсга тиббий ёрдам кўрсатилди

    07.02.2018, 23:33

    «Ўзтрансгаз»: 6 миллиондан ошиқ истеъмолчига газ ёқилғиси етказиб берилмоқда

    07.02.2018, 23:08

    Сергелида Янгийўл туман ИИБ томонидан қидирувга берилган аёл қўлга олинди

    07.02.2018, 22:54

    Тошкент шаҳрида 6 февраль куни ЙҲХБ ходимлари томонидан 3400 та қоидабузарлик аниқланди

    07.02.2018, 22:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05

    Европа Иттифоқи давлатларига кириш нархи 3 баравар ошиши мумкин

    Дунё | 20 июл, 18:30

    Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг энг тезкор футболчиларидан бирига айланди

    Спорт | 20 июл, 17:53

    Индонезияда 280 киши бўлган кемада ёнғин: одамлар денгизга сакрамоқда (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:52

    АҚШда учаётган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:30

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.