Эндиликда Тошкент метрополитенида суратга олиш ишларини олиб бориш тақиқланмайди. Бу ҳақда Тошкентдаги Wyndham меҳмонхонасида бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилинди, деб ёзади «Xabar.uz».
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, шу пайтгача Ўзбекистонда чет элликлар учун бирорта сайт бўлмаган, ҳамма чет эл сайтларидан фойдаланган.
«Сурхондарёда бирорта туристик классдаги автобус йўқ, Қашқадарёда эса иккита холос. Бизга камида 100 та автобус, 300–400 та минибус керак», — деди Азиз Абдуҳакимов.
Шунингдек, эндиликда Тошкент метрополитенида фотосурат ва видеолавҳага олиш тақиқланмайди. Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, бундан буёғига суратга олишни тақиқловчи белги бўлмаган жойларда фото ва видеосъёмка қилиш мумкин.
Изоҳ (0)