8 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида ҳаво ўгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқадан сенкундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология марказига таяниб, ЎзА хабар берди.
Тошкентда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Кечаси 6—8 даража совуқ, кундузи 3—5 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси 9—14, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларининг баъзи жойларига туман тушиши мумкин. Кечаси 5—10 даража совуқ, кундузи 2—7 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб айрим жойларда кечаси 10—15, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 2—7, баъзи жойларда 8—10 даражагача совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 2—7, айрим жойларда 8—10 даражагача совуқ, кундузи 2—7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида шарқдан секундига 5—10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5—10 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 12—17, кундузи 8—13 даража совуқ бўлади.
Изоҳ (0)