Жорий йилнинг 6 февраль куни Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси 1050 тезкор рақамига Бухоро шаҳрида яшовчи фуқародан 1941 йилда туғилган қўшниси У.Б.нинг уйидан бақириб ёрдам сўраётганлиги ҳақида мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Maxсус асбоб-анжомлар ёрдамида 3-қаватда жойлашган хонадоннинг балкони орқали хонадонга кириб, эшикни очган қутқарувчилар уйнинг кириш эшиги олдида фуқаро У.Б. бошидан жароҳатланиб, йиқилиб ётганлигини кўрган.
Фуқаро У.Б.га биринчи ёрдам кўрсатилди. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Изоҳ (0)