• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қай бири кўпроқ: муҳожирлар юборган пул ёки асосий экспорт маҳсулотидан тушган даромад?

    Мексика — жаҳоннинг энг ривожланган 20 давлатидан бири. Экспорт кўрсаткичлари бўйича жаҳонда 13-ўринда. Айни вақтда, мамлакатнинг 10 миллиондан зиёд аҳолиси АҚШда яшаб, меҳнат қилади ва ватанига ҳар йили қарийб 30 миллиард доллар юборади — бу пуллар ҳам Мексика иқтисодиётида муҳим ўринга эга. Мексиканинг иқтисодиёти анча кучли, бироқ, Бангладеш, Филиппин, Миср каби мамлакатларнинг у ёки бу кўринишдаги маҳсулотлар экспортидан кўра меҳнат ресурслари экспортидан кўпроқ пул ишлайди. Рақамларга кўз югуртириб, хом ашё ё тайёр маҳсулотдан кўра (ёки у билан бирга) меҳнат ресурслари экспорти даромадлироқ эмасмикин, деган фикр уйғониши табиий.
    • Мамлакатларнинг асосий экспорт маҳсулотлари ҳақидаги маълумот 2016 йилга тааллуқли, бунда экспорт рўйхатида биринчи учликда турган маҳсулотлар танлаб олинди. Бу маълумотлар Массачусетс технология институтининг Медиа лабораторияси томонидан тайёрланган OEC лойиҳасидан олинди, лойиҳадаги рақамлар манбаси — БМТнинг UN Comtrade дастурида эълон қилинган статистик ахборотдир.
    • Пул ўтказмалари миқдори ҳақидаги маълумотлар 2016 йилнинг январь—декабрь ойларига тааллуқли бўлиб, бу рақамлар Жаҳон банкининг 2017 йил учинчи чораги якунлари бўйича ҳисоботидан олинди. Банк ушбу ҳисоботни Халқаро валюта фонди, мамлакатларнинг Марказий банклари ва миллий статистика идоралари тақдим этган маълумотлар асосида тайёрлаган.
    • Аҳоли сонига доир маълумотлар 2016 йил 1 июль ҳолатига кўра тўғри бўлиб, рақамлар БМТнинг 2017 йил июнда эълон қилинган «Жаҳон аҳолиси истиқболи» ҳисоботидан олинди.
    • Муҳожирлар (мигрантлар) сони ҳақидаги маълумотлар 2015 йил январь—декабрь ойларига тааллуқли, бу маълумотлар БМТнинг «Халқаро муҳожирлар тузилмасидаги тенденциялар» ҳисоботидан олинди.

    Бангладеш

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Банладеш экспортида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари етакчилик қилади. Айни вақтда, Ҳиндистон ва Буюк Британияни ҳисобга олмаса, Яқин Шарқнинг Саудия Арабистони, БАА, Кувайт ва Қатар мамлакатлари бангладешлик меҳнат муҳожирлари учун иккинчи ватанга айланган. Биргина БААнинг ўзидан Бангладешга бир йилда 2 миллиард доллардан ортиқ пул ўтказилади.

    Миср

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Миср экспортининг асоси — қайта ишланмаган ёки тўлиқ қайта ишланмаган ерости бойликлари. Масалан, биринчи рақамли экспорт маҳсулот — олтиндан 2016 йилда 2,65 миллиард доллар даромад кўрилган. Саудия Арабистонидаги мисрликлар эса бир йилда ўз ватанига бундан салкам икки баробар кўп — 6,42 миллиард доллар юборган.

    Покистон

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Покистон 2016 йилда жами 20,5 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган. Бу — асосий қисми Саудия Арабистони, БАА, Буюк Британия ва АҚШда бўлган покистонлик меҳнат муҳожирлари ватанга бир йилда юборган жами пулдан бироз кўпроқ.

    Филиппин

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    2016 йилда Филиппин 54,3 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган. АҚШ, БАА, Саудия Арабистони, Канада, Малайзия, Қатар ва Япониядаги Филиппин фуқаролари эса бир йилда ўз ватанига 24,1 миллиард доллар юборган. Австралия, Кувайт, Италия, Буюк Британия, Гонконг, Хитой, Германия, Жанубий Корея, Баҳрайн, Испания, Янги Зеландия, Гуам, Норвегия, Уммондаги филиппинликлар эса бир неча юз миллиондан пул ўтказган.

    Мексика

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Мексиканинг ютуқли икки жиҳати бор — биринчидан, мамлакатда нисбатан арзон ишчи кучи кўп, иккинчидан, бадавлат қўшни — АҚШ бор. АҚШ компаниялари, биринчи ютуқли жиҳатдан келиб чиқиб, ўз ишлаб чиқариш қувватларини Мексикага жойлаштиради — натижада Мексика минглаб фуқароларини иш билан таъминлайди, яна йилига миллиардлаб долларлик автомобилларни АҚШга экспорт қилади.

    Вьетнам

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Жануби-Шарқий Осиёнинг ушбу мамлакати Хитойдаги ишчи кучининг қимматлашувидан энг кўп фойда кўраётганлардан. Жаҳоннинг етакчи технологик компаниялари ўз ишлаб чиқариш қувватларини Хитойдан Вьетнамга кўчирмоқда — бу эса мамлакат экспортида, хом ашёдан ташқари, технологик маҳсулотлар улушини сезиларли оширмоқда.

    Нигерия

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Нигерияга хориждаги ватандошлар томонидан юборилган пул ўтказмалари ҳажмига шубҳа йўқ, бироқ мамлакатдан ташқаридаги нигериялик муҳожирларнинг сони ҳақидаги расмий статистикаси баҳсли. Бошқа манбаларга кўра, ҳозирги вақтда жаҳон бўйлаб 17 миллионга яқин нигериялик тарқалиб кетган — айнан шунча миқдордаги муҳожир ўз ватанига йилига 20 миллиард доллар миқдорида пул юборишига ишонса бўлади.

    Ўзбекистон

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистонлик муҳожирлар сони борасидаги расмий рақамлар ҳам Нигерияники каби баҳсли. Масалан, бир расмий манбада жаҳон бўйлаб 1,9 миллион нафар ўзбекистонлик муҳожир бор дейилади, бошқа бир расмий йиғилишда эса биргина Санкт-Петербург шаҳрининг ўзида 1 миллион ўзбекистонлик борлиги айтилади. Шунингдек, халқаро манбаларда Ўзбекистондан хориж мамлакатларига ўтказилган бир йиллик пул миқдори ҳақида маълумот олиш мумкин, бироқ, Россия Марказий банки тақдим этган маълумот ҳисобга олинмаса, хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга ўтказилган пул миқдори ҳақида очиқ ахборот йўқ (Ўзбекистон Марказий банки бундай очиқ ҳисобот бермаган). Шундай қилиб, суратда келтирилган пул ўтказмалари миқдори — бу фақат Россиядан Ўзбекистонга ўтказилган пул миқдори бўлиб, унинг асосий қисмини меҳнат муҳожирларининг ўтказмалари ташкил этади.

    07.02.2018, 19:03   Изоҳ (0)   102187
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода Европа давлатлари ипакчилик саноат парки ташкил этилади

    07.02.2018, 17:10

    «Газнинг ўзи йўқ». «Ўзтрансгаз» водийдаги газ қуйиш шохобчаларида юзага келган танқислик борасида тушунтириш берди

    07.02.2018, 16:23

    Бухорода қутқарувчилар ўз уйида жароҳат олган 77 ёшли қарияга ёрдам кўрсатди

    07.02.2018, 16:21

    Ўзбекистон делегацияси Брюсселда бўлиб ўтаётган «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» мажлисда иштирок этмоқда

    07.02.2018, 15:50

    8 февраль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    07.02.2018, 15:32

    Танасидан игналар топилган 11 ойлик чақалоқнинг ҳолати ижобий томонга ўзгармоқда

    07.02.2018, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болада тил чиқиши кечикса: бу нормал ҳолатми ёки ривожланишдаги муаммо?

    Фарзанд | 11 август, 16:50

    “Футбол ТВ” ҳамда “Спорт ТВ” кучли бешлик чемпионатларини трансляция қилади

    Спорт | 11 август, 16:45

    “Одамлар муҳим қарорларни ChatGPTъга ишониб топшираётгани мени хавотирга солади” — Сем Алтман

    Дунё | 11 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси тушди

    Ўзбекистон | 11 август, 16:14

    Хитой ташқи ишлар вазири лавозимига номзод ғойиб бўлди — WSJ

    Дунё | 11 август, 16:00

    Америкалик шарҳловчи Баҳодир Жалолов кимга қарши жанг қилиш кераклигини айтди

    Спорт | 11 август, 15:45

    Хитойда ишсиз аҳоли офисларга пул тўлаб, ўзларини ишлаётгандек тутмоқда

    Лайфстайл | 11 август, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.