Бугун, 7 февраль куни Миллий матбуот марказида «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида «Аҳолига мунтазам ва узлуксиз газ маҳсулотларини етказиб бериш борасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди, деб хабар берди «Xabar.uz»
Анжуманда иштирок этган ташкилот бошқарма бошлиғи Акмал Эшонқулов водийдаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида юзага келган танқислик сабаблари ҳақида маълумот берди.
«Чунки ўша газнинг ўзи йўқ. Маҳсулотни етказиб беролмаяпмиз, берилаётган газ ҳажми эса етарли эмас. Шунинг учун водийга газ етказиш борасида қатор муаммолар бўляпти. Қишнинг совуқ кунларида, айниқса, газ етказиб бериш қийинлашади. Босимни аста-секинлик билан кўтариб борамиз», — деди ташкилот бошқарма бошлиғи Акмал Эшонқулов.
Изоҳ (0)