• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    АҚШлик эксперт: Ўзбекистон айни пайтда АҚШ учун энг тез ривожланаётган бозор

    2017 йил сентябрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида қатнашиш учун АҚШга борди. Сафар доирасида Ўзбекистон делегацияси Нью-Йоркда Ўзбекистон—Америка бизнес форумида қатнашиб, Америка компанияларини Ўзбекистонга жалб қилиш мақсадида маҳаллий тадбиркорларга республикада солиқ, адлия, иқтисодиёт, сармоя бобида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

    Тадбирда 100 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этди. Бир нечтаси билан умумий қиймати 2,6 миллиард долларга тенг шартномалар имзоланди.

    Бизнес форумда қатнашиб, Президент Шавкат Мирзиёев фикрларини тинглаган, АҚШ компанияларига янги бозорлар ҳақида маслаҳат берувчи Macro Advisory Ltd. консалтинг ширкати вакили Жей Пи Наткин билан «Америка овози» телерадиоси мухбири Одил Рўзалиев суҳбат қурди, деб ёзади ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    — Жаноб Наткин, авваламбор, ўз компаниянгиз ҳақида маълумот берсангиз?

    — Macro Advisory Ltd. компаниясига тўрт йил олдин асос солганмиз. Биз Евроосиёда ишламоқчи бўлган компанияларга макроиқтисодиёт ва сиёсат бобида маслаҳат берамиз, консалтинглик қиламиз. Ўзбекистондан ташқари собиқ Совет мамлакатлари ҳамда Эрон ва Мўғулистон бўйича ишлаймиз.

    — Эсингизда бўлса, ўтган йили Нью-Йоркда Ўзбекистон—Америка бизнес форуми ўтказилган эди. Форум муваффақиятли бўлган, Ўзбекистон ҳукумати қатор компаниялар билан умумий қиймати 2,6 миллиард долларга тенг шартномалар тузган. Сиз ҳам ўша форумда қатнашган эдингиз, шундай эмасми?

    — Ҳа, шундай. Бизнесимиз минтақадаги вазиятни акс эттиради. Сўнгги йилларда, асосан, Россия, Қозоғистон, Озарбайжонда ишладик. Fortune журнали тузган 500 та йирик компаниянинг Ўзбекистонда ишлашни истаган баъзилари ҳозир хизматларимизга қизиқиш билдирмоқда. Улар форумда ҳам қатнашди. Сиз ҳам шунга гувоҳ бўлдингиз. Fortune-100, Fortune-500 рўйхатларига кирган АҚШ ва халқаро компанияларнинг вакиллари қатнашди. Баъзилари шартнома, баъзилари англашма меморандумларини имзолаб, бизнес ва сармоялари учун йўл очишга муваффақ бўлди.

    — Ўзбекистондаги янги ҳукумат тўғридан-тўғри сармояларни жалб қилиш учун иқтисодий ва бошқа соҳадаги ислоҳотларни эълон қилди. Сиз бу ислоҳотлардан нималарни кутяпсиз?

    — Шу кунгача кўрганларимиз кўзни қувонтирмоқда. Валюта конвертациясини таъминлаш, назаримда, энг катта ислоҳотлардан бири. Албатта, сўнгги 28 йилда янги давлатларнинг ислоҳотлар ҳақидаги баёнотларини маълум даражада истеҳзо ва ишончсизлик билан қабул қилиш табиий ҳолат бўлса керак. Қуруқ гап билан иш битмайди. Аммо қисқа муддат ичида Ўзбекистонда сезиларли ўзгаришларга гувоҳ бўлдик. Конвертациядан ташқари, виза ислоҳоти ҳамда иқтисодиётнинг муҳим қисми бўлган кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга туртки бериш ҳам бизни руҳлантирмоқда. Талаб ва ўсишни таъминлашда, истеъмолчи ва харидор бўлмиш ҳақиқий ўрта синфнинг келиб чиқишида кичик ва ўрта бизнеснинг роли катта.

    — Сизнингча, Нью-Йоркдаги бизнес форум айрим компанияларнинг Ўзбекистонда иш бошлашга қарор қилишида муҳим омил бўлдими?

    — Ўзимизни оладиган бўлсак, биз консалтинг компанияси бўлганимиз учун ишимиз мижозларимиз буюртмасига боғлиқ. Минтақани кузатар эканмиз, Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришларга гувоҳ бўлдик. Форумда катта қизиқиш борлигини кўрдик. Ўзбекистон — 30 миллиондан зиёд аҳолига эга бозор, қўшни Қозоғистондан икки баравар кўп. Бозор туриб қолган, талаб потенциали катта. Конвертация ва бошқа ислоҳотларни кўраётган хорижий сармоядорлар ана шу имкониятни ишга солиши мумкин. Арзон бозорларни топиш қийин эмас. Биз мижозларимизга ислоҳотлар ҳақида маълумот бериб, уларнинг шу бозорларга киришини осонлаштирамиз.

    — Рақамлар ҳақида гаплашсак.

    — Рақамлар у қадар муҳим эмас, сиёсат муҳимроқ. Нью-Йоркда Президент Мирзиёев иштирокида ўтган зиёфат пайтида давлат раҳбари сармояларни жалб қилиш учун қандай ишларни амалга оширмоқчи бўлганини санаб ўтди ва ўзи билан келган ҳукумат делегациясидаги муайян расмийларни қисқа муддат ичида муайян ишларни амалга оширишда масъул қилиб тайинлади. Биз бундай ёндашувни жуда кам кўрамиз, ўрганмаганмиз ва бу бизни қувонтирди, чунки ҳукумат ислоҳотларни амалга ошириш мажбуриятини жиддий қабул қилмоқда. Компаниялар қуруқ гапга ишонмайди, ҳақиқий қадамларни кўришни, берилган ваъдаларнинг бажарилишини истайди. Президент шунча одамнинг олдида бу мажбуриятни олгани барчани қувонтирди.

    — Сиз форум пайтида ва форумдан кейин гаплашган компаниялар умидга тўла демоқчимисиз?

    — Албатта. Ўзбекистон айни пайтда биз учун энг тез ривожланаётган бозор. Буни йирик компаниялар билдираётган қизиқишдан билса бўлади. Турли жабҳадаги компаниялар билан ишлаймиз. Ишлаб чиқариш, халқ истеъмоли моллари, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш, энергетика соҳалари шулар жумласидан. Бу компаниялар сармоя киритиш, минтақада даромадини ошириш устида ўйланмоқда.

    — Сиз форумда гаплашган компанияларнинг Ўзбекистонга доир қандай хавотирлари бор?

    — Уларнинг хавотирини икки тоифага бўлиш мумкин. Биринчиси, минтақани яхши билмасликлари, Ўзбекистонни яхши тушунмасликлари. АҚШдаги йирик компаниялар раҳбарларида халқаро тажриба камлик қилади. Халқаро компанияларда вазият ўзгача. Уларнинг катта ходимлари хорижда кўп ишлаган. Масаланинг иккинчи томони шуки, кўплаб компаниялар Ўзбекистондаги сиёсий, иқтисодий, бозор ислоҳотларига умид билан қарамоқда. Аммо каттароқ сармоя қилиш учун улар конкрет натижаларни кўрмоқчи.

    — Сиз билан ишлаётган компанияларнинг янги бозорга кириши учун ўртача қанча вақт керак бўлади?

    — Соҳага қараб, компания сиёсатига қараб ҳар хил бўлади. Ҳамма узоқ муддатли стратегик сармояни турлича белгилайди. Бизнес муҳитни ўрганиш вақтига ҳам кўп нарса боғлиқ. Масалан, энергетикани оладиган бўлсак, нефть ва газ билан иш қилувчи компаниялар янги конларни очиш, денгиз тубидан ёқилғи қазиш кабилар йирик капитал талаб қилади. Бундай сармоялар узоқ муддатли бўлиб, 20, 30, 40 йиллик бўлиши мумкин. Бундай шароитда бозорни ўрганиш анча узоқ вақт олади. Савдо-сотиқ билан шуғулланувчи компаниялар, ишлаб чиқаришда банд қўшма корхоналар, халқ истеъмоли молларини олиб кираётган фирмаларга иш бошлаш учун кўп вақт керак бўлмайди.

    — Кўп ҳолларда Ўзбекистон ва Қозоғистонни бир-бирига қиёслаб туришади. Сиз уларни қандай қиёслаган бўлардингиз?

    — Уларни солиштириш тўғри эмас. Булар бир-биридан кескин фарқ қилувчи мамлакатлар. Бир минтақада жойлашган бўлса-да, қўшни бўлса-да, маданиятлари фарқли, иш олиб бориш муҳити турлича. Қозоғистон иқтисодиёти кўпроқ табиий ресурсларга таянади, йирик ёқилғи бозори, минераллар, қазилмаларга асосланган саноатларга эга. Қишлоқ хўжалиги ривожланмоқда, яхшиланяпти, бошқа соҳалари ҳам. Ўзбекистонда эса қишлоқ хўжалиги анча ривожланган, истеъмол бозори ўсмоқда, аҳолиси 30 миллиондан ошиқ, ўрта синф тезроқ ривожланмоқда, шакли ҳозирча сал бошқача бўлса ҳам. Бу икки давлатни бир қаторга қўйиб бўлмайди.

    06.02.2018, 12:52   Изоҳ (0)   14021
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2021 йилга бориб Ўзбекистонда йилига 11,1 миллион тонна кўмир қазиб олинади

    06.02.2018, 12:42

    Икки кишини ўлдиришда гумон қилинаётган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда ушланди

    06.02.2018, 12:20

    Тахтакўпирда «Агро комплекс Қорақалпоғистон» Ўзбекистон — Америка қўшма корхонаси қурилиши бошланди

    06.02.2018, 12:10

    Ўзбекистонда импорт хом ашё асосида ўсимлик мойи ишлаб чиқарувчи тадбиркор ва корхонлалар 1 йилга ҚҚСдан озод этилди

    06.02.2018, 11:46

    Бухорода Matiz’даги газ баллони портлаши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

    06.02.2018, 11:20

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Сеулдан Урганчга тўғридан-тўғри рейсни амалга оширди

    06.02.2018, 10:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пеп Гвардиола “Милан” ҳужумчисини “Манчестер Сити”га олиб келмоқчи

    Спорт | 4 август, 21:25

    Германиялик олимлар ёнилғи ўрнини босувчи модда яратиб, “тоза” ракета қуришни режалаштирмоқда

    Дунё | 4 август, 21:12

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон | 4 август, 20:53

    АҚШда ит эгасининг юрагидаги муаммоларни сезиб, унинг ҳаётини сақлаб қолди

    Дунё | 4 август, 20:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.