29 январь куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси кореялик сайёҳлар гуруҳини Сеулдан Урганчга элтиб қўйди, деб ёзади UzDaily. Улар Ўзбекистонга унинг тарихий ва маданий мероси билан танишиш учун келди.
Кореялик сайёҳларнинг сафари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси кўмагида ташкиллаштирилди. Экскурсия чоғида меҳмонлар Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги тарихий ёдгорликларни зиёрат қилди.
Кореялик меҳмонларнинг Ўзбекистон бўйлаб экскурсияси 2 февраль куни якунланди, улар миллий авиаташувчининг Тошкент—Сеул рейси билан учиб кетди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» жорий йилда Сеулдан Ўзбекистоннинг бошқа тарихий шаҳарларига ҳам яна шундай рейсларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)