Андижон вилояти Хўжаобод туманида икки вояга етмаган шахснинг ваҳшиёна ўлдирилишида гумон қилинаётган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали учинчи давлатга қочиб кетишга уринганда ИИВнинг халқаро ҳамкорлик бошқармаси мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан қўлга олинди, деб хабар беради ЎзА.
«Жиноятчиликнинг миллати ва чегараси йўқ. Шуни ҳисобга олган ҳолда, бугунги кунда бизда Россия, Қозоғистон ва Тожикистондаги ҳамкасбларимиз билан идоравий мувофиқлаштирувчи гуруҳлар ташкил этилган», — дейди ички ишлар вазирлиги халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Шоҳруҳ Ғиёсов.
Қайд этилишича, ҳозирда Қирғизистон, Туркманистон, Беларусь, Озарбайжон ва келажакда Афғонистон, Покистон ва Туркия каби давлатлар билан шу каби гуруҳларни тузиш масалалари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)