Ўзбекистонда демографик ўсиш ҳамда мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши сабаб кўмир ёқилғисига бўлган талаб тобора ошиб бормоқда, деб хабар беради «Халқ сўзи».
2017 йилда республикада кўмир маҳсулотига бўлган талаб 4,8 миллион тоннани ташкил этган ва бу эҳтиёж тўлиқ қопланган.
Кўмир тармоғи корхоналарини барқарор ва мувозанатли тараққий эттириш, устувор инвестиция лойиҳаларини тезлаштирилган ҳолда амалга ошириш, кўмир ва кўмир маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳажмини оширишни таъминлаш мақсадида, иқтисодий сектор, ижтимоий соҳа тармоқлари ва аҳолининг келгусидаги талаблари инобатга олинган 2017 — 2021 йилларда кўмир саноатини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тасдиқланган.
«Иқтисодиёт вазирлиги томонидан маълум қилинишича, ривожлантириш дастури тармоқни модернизациялаш орқали унинг мавжуд имкониятларини ошириш билан бирга, янги қурилишни ҳам ўз ичига олган. Мазкур дастурга биноан, 2021 йилга келиб республикада кўмир қазиб олиш ҳажми 2017 йилдаги 4,0 миллион тоннага нисбатан 11,1 миллион тоннани ташкил қилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)