2 февраль куни Бухоронинг Когон туманида Matiz автомобилига ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида ҳайдовчи ва унинг йўловчиси ҳалок бўлди, деб хабар беради «Anons.uz».
Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)