АҚШда 53 нафар бола гриппдан вафот этди. Улардан 16 нафари январь ойининг сўнгги ҳафтасида ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Касалликлар профилактикаси ва назорати марказларининг ҳафталик ҳисоботига кўра, АҚШда грипп эпидемияси туфайли касалхоналар беморлар билан тўлиб кетган. Бу сўнгги 10 йил ичидаги энг катта кўрсаткич ҳисобланади.
Касалхонага ётқизилганларнинг аксарияти 65 ва ундан катта ёшлилар. Шунингдек, 50—65 ёшлилар ҳамда 5 ёшгача бўлган болалар ҳам кўп.
Грипп эпидемияси 42 та штатда қайд этилган. Беморлар пневмония ва грипп асоратларидан вафот этмоқда.
Изоҳ (0)