Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида террорчи-худкуш полицияга таслим бўлди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«5 февраль, душанба куни вилоят маркази Лашкаргоҳ шаҳридаги Мухтор посёлкасида жангарилар наркотиклар қабул қилишга мажбур этиб, теракт содир этишга буюрган эркак полицияга таслим бўлди. У полиция томонидан қўриқланмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.
Олдинроқ вилоятнинг Надали туманида ҳам жиноят содир этишдан бош тортган яна бир террорчи-худкуш расмийларга таслим бўлганди.
Изоҳ (0)