Малайзиянинг 2014 йили йўқолган MH370 самолётини қидиришда иштирок этаётган Seabed Constructor кемаси (АҚШ) радарлардан ғойиб бўлди ва уч суткадан кўпроқ алоқага чиқмади. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Кема Оcеан Infinity компаниясига тегишли бўлиб, 22 январь куни Ҳинд океанида, Австралия қирғоқлари яқинида қутқарув операциясига қўшилганди.
1 февраль куни Seabed Constructor радарлардан йўқолди ва алоқага чиқмай қўйди. Уни фақат орадан 80 соат ўтибгина аниқлашга муваффақ бўлинди.
Экспертларга кўра, Seabed Constructor экипажи Малайзия лайнери ўрнига хазиналар қидириш билан шуғулланиш учун кема манзилини атайин яширган бўлиши мумкин: 2016 йили бу ҳудудда ХХ-асрга мансуб савдо кемаси бўлаклари топилганди.
Изоҳ (0)