АҚШ Давлат департаменти «Сурия режими томонидан давом эттирилаётган кимёвий ҳужумлар» ҳақидаги хабарлар юзасидан хавотир билдирди ва жавобгарликни Россия зиммасига юклади. Бу ҳақда Давлат департаменти расмий вакили Хизер Науэрт Twitter’да маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Биз Саракиб яқинида фуқаро шахсларга қарши хлор газини қўллаш давом этаётгани ҳақидаги хабарлардан хавотирдамиз. Сурияда кимёвий қурол қўлланилаётгани учун жавобгарликни Россия ўз зиммасига олиши керак», — деб ёзди у.
Науэрт қўшимча қилишича, Россия Сурия халқи олдидаги мажбуриятларини бажармаган.
Изоҳ (0)