Туркия полицияси Сурия шимолидаги ҳарбий операцияни ошкора танқид қилган 573 кишини қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Афринда ‘Зайтун новдаси’ операцияси бошланганидан бери 449 киши ижтимоий тармоқларда террорчилик тарғиботини тарқатгани учун қўлга олинди. Яна 124 киши намойишларда иштирок этгани учун ушланди», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Туркия бош штабига кўра, Сурияда ҳарбий операция бошланганидан бери қурбон бўлган турк ҳарбийлари сони 14 кишига етди.
Изоҳ (0)