Россия президенти Владимир Путин Қирғизистоннинг 240 миллион доллар миқдоридаги қарзини кечиш бўйича ҳукуматлараро келишув протоколи ратификациясини тасдиқлади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Мазкур протокол Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг 2017 йил июнда Москвага ташрифи давомида имзоланганди.
Қирғизистоннинг 488,9 миллион доллар миқдоридаги қарзи 2009 йилдаги келишув асосида тақдим этилган кредит туфайли пайдо бўлганди. 2013 йил майида Россия 188,9 миллион доллар қарзнинг баҳридан ўтди, қолган сумма 10 йил давомида, ҳар йили 30 миллион доллардан кечилиши кўзда тутилганди.
Кейинчалик Қирғизистон қолдиқ суммани бир йўла кечиш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат қилди.
Изоҳ (0)