Туркиялик мусулмонларга овқат ейиш ва сув ичиш учун чап қўлдан фойдаланиш тавсия этилмайди. Бу ҳақда Туркия дин ишлари бошқармаси томонидан эълон қилинган фатвода айтилади, деб ёзади Söscü.
Унда қайд этилишича, Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) овқат тановул қилишга нисбатан умумий тамойилларни ўрнатиш чоғида чап қўлдан фойдаланишни мақбул деб ҳисобламаган. «Чап қўли билан овқатланиш ва сув ичиш шайтонларга хос, шу туфайли у ўнг қўл билан ейиш ва ичишни ўргатган», — дейилади фатвода.
Мусулмон ота-оналарга буни болаларга ёшлигидан ўргатиш маслаҳат берилди. Таъкидланишича, одамда жисмоний нуқсонлар бўлган тақдирдагина чап қўл билан овқат ейиш ва сув ичиш мумкин.
Изоҳ (0)