Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаров «Туркистон» санъат саройида жонли ижрода бўлиб ўтадиган концерт дастурини тақдим этади. Бу ҳақда Оролмирзо Сафаров журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Туркистон» санъат саройида 22—23 март кунлари жонли ижрода «Кўнгил соғинчи» деб номланган навбатдаги концерт дастуримизни тақдим қилмоқдамиз. Бунгача икки маротаба, илк марта 1998 йилнинг февраль ойида «Туркистон» санъат саройида, 2002 йилнинг 5—6 апрель кунлари Миллий академик драма театрида жонли ижрода концерт дастурларимизни тақдим қилганмиз. Концертда тайёргарлик ишлари 10 февраль кунидан бошланади.Оролмирзо Сафаров, Ўзбекистон халқ ҳофизи
Изоҳ (0)