Миллиардер инвестор Уоррен Баффетт 3 февраль куни АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари янги жанговар кемаси Omaha’ни расман ишга тушириш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Миллиардернинг Небраска штатидаги она шаҳри шарафига номланган кема Сан-Диего (Калифорния штати) портидаги тантанали тадбир давомида ишга туширилди. 87 ёшли инвесторнинг қизи Сьюзан нутқ сўзлагандан сўнг қиймати 440 миллион долларлик кема Америка ҲДК таркибига қабул қилинди.
Узунлиги 66 метрга яқин бўлган Omaha’нинг максимал тезлиги соатига 74 километр, экипаж аъзолари сони эса 40 кишига етади.
Изоҳ (0)