Мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимлари билан бевосита мулоқотни амалга ошириш, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ишонч телефон рақамлари жорий этилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур телефон рақамлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар мудофаа бошқармалари, барча шаҳар ва туман мудофаа бўлимларида ишга туширилди.
Ишонч телефонларининг ишламаслиги, фуқаролар билан қўпол муносабатда бўлиш, уларни қабул қилмаслик ва бошқа ҳолатлар, шунингдек, ҳарбий хизмат юзасидан юзага келган масалалар бўйича бевосита Мудофаа вазирлигининг (0371) 269-84-23 ёки 269-84-00 телефон рақамларига мурожаат этиш мумкин.
Изоҳ (0)