Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорни имзолади, дея хабар бермоқда ЎзА.
Қарорга мувофиқ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази негизида Касб-ҳунар таълими маркази ташкил этилади.
Марказнинг асосий вазифалари қаторига тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирлик, идоралар, тижорат банклари ва йирик корхоналар билан биргаликда касб-ҳунар таълими соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш киради.
Қарор билан санъат, маданият ва олимпия захиралари коллежлари ихтисослаштирилган санъат, маданият мактаблари ва мактаб-интернатларига ўзгартириш белгиланди. Уларнинг битирувчиларига диплом берилади.
Изоҳ (0)