Сурхондарёнинг Сариосиё туманидаги Нилу қишлоғидаги масжид ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Facebook’даги саҳифасида хабар қолдирди.
2 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган Нилу қишлоғи марказида Сариҳавз номи билан машҳур зиёратгоҳ мажмуа бор, унинг иккинчи номи — «Баҳоуддини балогардон».
Қайд этишларича, бу Баҳоуддин Нақшбанднинг қадамжоларидан бўлиб, мазкур мажмуа масжид биноси, ҳовуз, тут ва айланаси 35 метрча, баландлиги 70 метр бўлган чинор дарахтларидан иборат.
«Бугун мазкур мажсид расман иш фаолиятини бошлади ва ушбу ҳудуддаги аҳолининг бир неча километр узоқликдаги масжидларга қатнашига зарурат қолмади», — дейилади ҳоким номидан эълон қилинган хабарда.
Хабарда қўшимча қилинишича, мажмудаги ҳовузнинг суви — Нилу қишлоғи аҳолиси учун ягона ичимлик манбаи ҳисобланади.
Изоҳ (0)