«Тошкент» телеканалининг «Очиқ мулоқот» дастурида Мажбурий ижро бюроси ходимига пичоқ ўқталинаётгани акс этган видеоёзув эълон қилинди.
Видеода хонадон эгаси МИБ ходимига қаршилик кўрсатиб, унга пичоқ ўқталаётгани, уни ўз оиласининг аъзоларидан бири тинчлантиришга уринаётганини кўриш мумкин.
Видео ким томонидан, қачон ва айнан қаерда олинганига аниқлик киритилмаган. Хонадон эгаси нима сабабдан бу қадар ғазабда экани ҳам номаълум.
Изоҳ (0)