Янгиқўрғонда туман ҳокимлиги ва Маданият бўлими ҳамкорлигида «Сиз ҳамиша ҳам эъзоздасиз, ҳам эътиборда!» шиори остида санъат фестивали ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Имконияти чекланганлар ўртасида санъатнинг турли йўналишларида иқтидор эгаларини аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш тадбирдан кўзда тутилган асосий мақсад бўлди.
Фестивальда 30 дан ортиқ киши қатнашди. Улар шеърият, қўшиқ, мусиқа, тасвирий санъат ҳамда миллий ҳунармандчилик йўналишларида маҳоратларини намойиш этди.
«7 ёшимдан бошлаб рубоб тўгарагида устозим Икромжон Меҳмановдан сабоқ олганман. Ҳозирда Наманган санъат коллежида анъавий чолғучилик йўналишида ўқияпман. Кўзим ожизлигига қарамай жамиятда ўрним борлиги, истеъдодимни намойиш этишга имконият яратилганидан мамнунман», — дейди навкентлик Дилмурод Тўйчибоев.
Тадбир якунида фестиваль қатнашчилари ташаккурномалар, эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Изоҳ (0)