2018 йилда Ўзбекистонда 310 та тиббиёт муассасасини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлашга 803,6 миллиард сўм йўналтирилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Бу ўтган йилга нисбатан 45 фоизга кўп демакдир. 2017 йилда соғлиқни сақлаш тизимида 181 та даволаш-профилактика муассасасида 552,6 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган эди.
Январда тиббиёт ОТМларининг 1811 нафар битирувчиси умумий амалиёт шифокори сифатида ишга жойлашди. Бу Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги вакант ўринларини тўлиқ қоплашга имкон берди.
Бундан ташқари, клиник ординатура иккинчи босқичини тамомлаган 926 нафар битирувчи тор мутахассислик бўйича фаолиятини бошлади.
Жорий йилда умумий амалиёт шифокорлари учун 82 фоизи, тор мутахассислик бўйича эса 55 фоиз вакант ўринлар тўлдирилади.
Изоҳ (0)